• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Дадамухамедова Нодира Акмал қизи

Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси

1995 йил 23 августда Тошкент шаҳрида туғилган.

2009 йили санъат йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган.

Мусиқанинг фортепиано мутахассислиги бўйича 8 ёшидан буён халқаро танловларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.

2009 йил Италияда бўлиб ўтган “Джузеппе Террачини” номли Халқаро танловда 1-ўринга сазовор бўлди.

2010 йилда Руминиянинг Бухарест шаҳрида ўтказилган 14-Халқаро пианиночилар танловида 1-ўринни қўлга киритди.

2013 йилда  Украинада ўтказилган “Индивидуалис” номли 11-Халқаро мустақил мусиқа танловининг видеоконкурсида 1-ўринни эгаллади.

2014 йилда апрел ойида Париж шахрида (Франция) ўтказилган “Париж юлдузлари” халкаро санъат танловида Гран-При совриндори бўлди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech