• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Абдуллаева Ойдин Ўтамуродовна

Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти

1976 йил 6 мартда Тошкент шаҳрида туғилган.

2000 йили санъат йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган.

Ўзбекистон мусиқа санъатининг ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган ижодкорлардан бири. Бастакор, муаллим, мусиқий тадқиқотчи. Бир қатор фахрий кенгашлар аъзоси.

О.Абдуллаеванинг “Осмоннинг бағри кенг”, “Фариштали аёл”, “Кўнглимнинг кўчаси”, “Тобутдан товуш”, “Қизи борнинг нози бор”, “Паривашга парвонаман” сингари мусиқали драма ва комедиялари Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театрида саҳналаштирилган.

1999 йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига сазовор бўлган.

2012 йил “Жадидлар хотираси” номли йирик симфоник асарини тингловчилар ҳукмига ҳавола этди.

2014 йил Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланди.

2009 йил “Доцент” илмий унвонига сазовор бўлган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech