• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЗУЛФИЯ МУКОФОТИДА ШАФФОФЛИК

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 2020 йилнинг 15 февраль куни пойтахтимиздаги «Ёшлар ижод саройи»да Зулфия мукофоти танловининг Республика босқичига тавсия этилган номзодлар иштирокида “Совриндор бўлишга тайёрмисиз” форуми ўтказилди.

Тадбирни очиб берган Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Комиссия раиси Э. Боситхонова мукофотлаш тизимида бир қатор ўзгаришлар бўлгани, қуйи ва юқори бўғиндаги босқичларда шаффофликни таъминлашнинг аксарият ва асосий чоралари кўрилганини таъкидлади.

Э.Боситхонова улуғ шоирамиз Зулфияхоним тимсоли, унинг маънавий салоҳияти, жамоатчиликдаги ўрни, шахслик, оналик намунаси ҳақида ҳам сўз юритди.

Тадбирда гарчи мукофотга сазовор бўлмаган бўлсада, ҳаётда ва жамиятда, ўз меҳнати ҳамда салоҳияти билан ўрин топган “Ўзбекистон 24” телеканалининг моҳир журналисти Назира Мамбетшарипова сўзга чиқди. – Ҳаётда ҳамма нарсага меҳнат, меҳнат ва яна меҳнат билан эришилади. Гап мукофотдор бўлишда эмас, унга муносиб бўлишда. Мен умрим давомида ўқишдан, изланишдан тўхтамадим. Меҳнатларим самараси ўлароқ “Шуҳрат” медали ва “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист” бўлдим. Истеъдодни доимо чархлаб туриш керак. Уни олмосдек товлантирадиган ягона нарса юқорида айтиб ўтганимдай меҳнатдир- деди Н. Мамбетшарипова ўз нутқида.

Тадбирда иштирок этган, шахмат бўйича Ўзбек аёллари орасида биринчи халқаро гроссмейстер, Нафиса Мўминова ҳар бир қиз ўз мақсадларига мукофот билан эмас, маърифат, билим билан эришмоғи зарурлигини таъкидлади.

Тадбир доирасида номзодлардан танловнинг шаффофлигини янада таъминлаш мақсадида аноним тарзда сўровнома ташкил этилди. Ушбу сўровномада ҳам иштирокчилар мукофот ҳақида бир қанча изоҳлар қолдиришди.

Сўнгра тадбирнинг асосий қисми комиссия раиси ва аъзолари билан очиқ мулоқот бошланди. Бунда номзодлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Номзодлар бир қатор таклифларни билдиришди.
Телеграм тармоғидаги ва интернетдаги саҳифадан олиб борилган жонли эфир орқали “Зулфия номзодлари - 2020” форумга қатнашолмаган иштирокчилардан онлайн саволлар олинди.

Жиззах вилоятидан номзод Мўътабархон Турдиева имконияти чекланган (эшитиш ва сўзлаш қобилияти чегараланган) ёшлар учун алоҳида Олий ўқув юрти ташкил этилишини таклиф қилди. Унинг фикрларини қайнонаси Улижон Отажонова тушинтириб берди. Бу қизнинг жисмоний имконияти чекланган бўлсада, маънавий, тафаккурий қобилияти ва самимийлиги ҳаммани ҳаяжонга солди.

Дастур давомида номзодлар билан психологик тренинг ҳам ташкил этилди. Тренингда қизларнинг ўзаро дўстона фикр алмашиши ва бир-бирларини ижодий ҳамда яқиндан танишига замин яратадиган машқлар ўтказилди.

Тадбир сўнггида Зулфия мукофотининг Республика босқичига тавсия этилган номзодлар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Ўйлаймизки, ушбу форум номзодлар ҳаётида алоҳида аҳамият касб этадиган воқеа бўлиб қолади.

 

Форумдан лавҳалар

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмат

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech