• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЗЎРАВОНЛИК ТУГАСИН: ХОТИН-ҚИЗЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ 16 КУНЛИК АКЦИЯСИ НАТИЖАЛАРИ

2019 йил 11 декабрь Тошкент ш. «Миран» меҳмонхонасида Республикада илк маротаба ўтказилган «Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш 16 кун» халқаро кампаниясига бағишланган «Хотин-қизлар хуқуқлари ва кейс-менежмент асосларига оид билимларни мустахкамлаш Оn-line тест жараёни» ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

 Тадбир ташкилотчилари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотинининг Аҳолишунослик Жамғармаси (UNFPA) Ўзбекистондаги Ваколатхонаси.

 

Тантанали тақдирлаш маросимида энг юкори балл эгаси бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган 14 нафар Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, 14 нафар Узбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлокий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари, хамда 14 нафар жойларда On-line тестларни фаол ташкил қилган масъуллар иштирок этдилар.

 

On-Line тест жараёни ўтказишдан мақсад - маҳалла фуқаролар йиғинлари вакилларининг Қўмита фаолиятини ташкиллаштириш, хотин-қизлар ҳуқуқларига оид милиий қонунчилик ва халқаро шартномавий хужжатлар, ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган аёллар ва уларнинг оилалари билан кундалик ишлашда кейс-менежмент ёндашуви каби мавзуларда билим ва кўникмаларини такомиллаштиришдир.

 

 On-Line тест жараёнига самарали тайёргарликни ташкил этиш мақсадида эса электрон шаклда ахборот материаллар тўплами таёрланган бўлиб, тестда иштирок этишдан бир хафта олдин ушбу ахборот материаллар тўплами ҳар бир иштирокчига (МФЙ раиси ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассисга) Ўзбекистон Ҳотин-қизлар қўмитаси ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг вилоят ва туман бўлимлари томонидан етказилган эди.

 

2019 йил 25 ноябрдан 5 декабргача республика буйлаб On-line тест жараёни билан 20 минг нафарга яқин маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари қамраб олинган, шу жумладан 10 минг нафарга яқин маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва 10 минг нафарга яқин - хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислардир.

 

Иштирокчиларни тантанали тақдирлаш маросими якунида ташкилотчилар ҳамкорлар билан биргаликда рақамли технологиялар асосида миллий қонунчилик, халкаро шартномавий мажбуриятлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар билан ишлашга оид замонавий ёндашувлар мавзуларини ўз ичига олган ва аҳоли билан бевосита ишлаётган мутаҳассисларни билим олишга ва уларни баҳолашга имкон берувчи On-line – тренинг ресурсини яратиш хақида муҳокамалар олиб борилди.

 

Қўмита томонидан маҳаллалардаги мутахассисларнинг етарли билим даражасига, юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларга эга бўлиши ва ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажара олишига қаратилган амалий чоралар кўрилмоқда.

 

 

 

 

 

 “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кун” бу нима?
 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва уларни ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳимлиги масалаларига халқаро ҳамжамиятни эътиборини жалб қилиш мақсадида бутун дунёда 25 ноябрдан 10 декабр кунларида “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш 16 кун” кампаниясини ўтказилади.

 

Мазкур кампания ўтказилиш даврида куйидаги муҳим саналарга ҳам алохида эътибор берилади:

25 ноябр- Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш учун халқаро курашиш куни. Айнан шу куни “Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кун фаол харакатлар” бошланади.  Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам беришга курашиш халқаро куни 1999 йил БМТ Бош Ассамблеяси томонидан расман эълон қилинган.

 1 декабр – Бутун дунё ОИТСга карши курашиш куни. Одамнинг иммунитет танқислиги вируси  ва орттирилган иммунитет танқислиги синдроми бутун дунёда тахдид даражада тарқалмокда. Аёллар инфекцияга кўпроқ мойил бўлиб, эркакларга нисбатан тезрок юқтирадилар.

10 декабр –Халқаро инсон хуқуқлари куни. 1948 йил 10 декабр БМТга аъзо бўлган давлатларни хукуматлари Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларациясини имзолаб, “ҳар бир инсон яшаш, эркин бўлиш ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларига эгадир” инсон хуқуқларини тан олганлар.

Бу саналар билан  хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва инсон хуқуқларини бузилиши ўртасида рамзий боғлиқлик такидланади.

 

 Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech