• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотлари

Хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, иш жойларида муносиб меҳнат шароитларини яратишга кўмаклашиш, оила муносабатларини мустаҳкамлаш борасида вазирлик ва идоралар, корхона ва ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳарбий қисмлар, таълим муассасаларида 46 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилди.

Бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан 42 минг 500 нусҳада «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотлари учун” номли қўлланмалар тайёрланиб ҳудудларга етказилди.

Жорий йилда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг 2018 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси тизимидаги ташкилотларда ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, мазкур қарорга асосан белгиланган муддатларда жойларда ҳисобот-сайловлар ўтказилмоқда.

Мақсад - Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, бандлигини таъминлаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш.

Жумладан, 2018 йилнинг сентябрь ойида ҳудудий хотин-қизлар қўмиталарининг 46 минг 725 та бошланғич ташкилотида ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилди. Конференцияларда фаолияти қониқарсиз деб топилган 10 минг 473 нафар (22,4 фоиз) жамоатчилик асосида ишлайдиган бошланғич ташкилот раислари ўз лавозимидан озод этилди. Уларнинг ўрнига фидоий, ташаббускор номзодлар сайланди. Қолган 36 минг 252 нафари (77,6 %) ўз лавозимига қайта сайланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech