• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЎЗБЕКИСТОН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ “АНГРЕНДА КЎЧАДА ЁТИБ ЮРГАН АЁЛ” НОМЛИ ВИДЕОЛАВҲА ЮЗАСИДАН БАЁНОТИ

Жорий йилнинг ноябр ойи охирларида интернет тармоқларида “Ангренда кўчада ётиб юрган аёл” номли видеолавҳа тарқаган эди. Унда инсонлар тақдирига бефарқ бўлмасликка чақирилганди.


Видеолавҳадаги аёл Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи Мукаррам Хаитқулова бўлиб, у анчадан буён руҳий хасталиги туфайли даволаниш муассасасида рўйхатда туради.

У яқинлари бўлишига қарамай, айнан “Обод турмуш” кўчасида тунашни одат қилган. Аёлнинг бу хатти-ҳаракатидан яқинлари бохабар этилган.


Масъуллар, маҳалла худуд нозирлари, мутахассислари ва кенг жамоатчилик аёлни хасталик гоҳида енгиб қўяётганини ҳамда унинг ихтиёри ва эркини инобатга олган ҳолда, жараённи назоратга олишган. Хасталиги боис муассасага жойлаштириш чоралари кўриб келинган. Мукаррам ая билан суҳбатлар ўтказилиб, фуқаролигини тасдиқловчи паспорти ҳамда ёшга доир пенсия нафақаси расмийлаштирилиб берилган.


Жорий йилнинг ноябр ойи охирларида Хотин-қизлар қўмитаси ва масъуллар биргаликда Мукаррам аянинг ҳолидан хабар олиб, уни Олмалиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли 2-сонли руҳий касалликлар шифохонасига қайта жойлаштиришган.


Шунингдек, Мукаррам ая турмушга чиқмаган, лекин унинг жигарлари, яқинлари бор. Ая улар билан кўришишни, ўз уйига боришни ҳам истайди. Унинг руҳий хасталиги мунтазам назоратни талаб қилади, аёл мутахассислар қаровига муҳтожлиги боис ҳам имкон даражасида назоратга олинган.


Бугунги кунда Мукаррам ая касалхонада, барча беморлар сингари унга ҳам даволаниши учун зарур шароитлар яратилган. Ангрен шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси унинг ҳолидан мунтазам хабар олишга масъул этиб белгиланган.

 


Азизлар!
Бу воқеани эълон қилган ҳамюртларимизнинг инсон тақдирига бефарқ эмасликлари таҳсинга лойиқ албатта, лекин буни бошқачароқ услубда, яъни аёл ҳақида лавҳа тайёрлаб, бутун дунёга ошкор қилишдан олдин уни масъуллар ёнига олиб бориш, мурувват ёрдамини кўрсатиш орқали амалга ошириш янаям ўринлироқдир.


Сизлардан бу каби ҳолатларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 1146 ишонч телефон рақами ҳамда жойлардаги Хотин-қизлар қўмиталарига мурожаат қилишингизни илтимос қиламиз.

 


Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech