• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” Республика танлови

Мамлакатимиз хотин-қизларининг инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини жорий этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,  фан-таълим ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг амалга ошираётган лойиҳалари самарадорлигини  ошириш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази ташаббуси билан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” республика танлови анъанавий  ўтказиб келинмоқда.

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси»
I Республика танловида   мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларига ўз техник лойиҳалари, рационализаторлик таклифлари, инновацион  ишланмаларини  жорий этиш  мақсадида кўплаб олима аёллар, тадқиқотчилар,иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар, ихтирочи, рационализатор, мухандис, конструктор, дастурчи, шифокор, фармацевт, мутахассис  ҳамда тадбиркор хотин-қизлар илмий хамда амалий аҳамиятга эга бўлган ўз ихтиролари, инновацион ғоя, технология ва лойиҳалари билан иштирок этишди.

Танлов номинациялари:

  • Энг яхши ихтиро;
  • Энг яхши фойдали модел;
  • Энг яхши саноат намунаси;
  • Энг яхши Электрон Ҳисоблаш Машинаси учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси;
  • Энг яхши рационализаторлик таклифи;
  • Энг самарали инновацион лойиҳа (фан ва технологияларнинг барча устувор йўналишлари бўйича);
  • Хотин-қизлар раҳбарлигида амалга оширилаётган энг самарали инновацион лойиҳа (фан ва технологияларнинг барча устувор йўналишлари бўйича);
  • Энг яхши бизнес лойиҳа (иқтисодиёт тармоқларининг барча   йўналишлари бўйича);
  • Таълим соҳасидаги энг самарали инновацион лойиҳа
  • Омадли старт (ўз кичик корхоналарида инновацион маҳсулотларни жорий қилмоқчи бўлаётган тадбиркор хотин қизлар учун).
  • Иқтидорли қизларнинг энг истиқболли инновацион ғояси

 

Танловнинг 1-босқичида Иштирокчиларнинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар (туман, шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари томонидан қабул қилиб олинди, иштирокчилар рўйхати шакллантирилиб,  ҳужжатлар ҳудудий хотин-қизлар қўмитасига юборилди. Аҳамиятлиси 1-босқичдаёқ  3000дан зиёд аёллар танловда иштирок этишди.

Танловнинг 2-босқичида Туманлардан қабул қилиб олинган ҳужжатлар, инновацион лойиҳаларни баҳолаш мезонига мувофиқ, ҳудудий  Экспертлар кенгаши томонидан таҳлил қилинди. Иштирокчилар ўз инновацион лойиҳаси юзасидан Экспертлар кенгаши олдида маъруза-тақдимотлар қилишди. Шунингдек, танлов иштирокчиларининг ишланмалари, макет ҳамда инновацион маҳсулотлари намуналари бўйича кўргазма ҳам ташкил қилинди.

2-босқич ғолиблари аниқлангач, улар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, Тошкент шаҳри ва  вилоят  ҳокимлари  томонидан сертификат ва совғалар билан тақдирланиб, танловнинг  якуний Республика босқичига йўлланма олишди.Танловнинг иккинчи босқичида иштирок этган барча хотин-қизлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

  Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси томонидан «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» I Республика танловининг якуний босқичи  ўтказилди. Танлов доирасида иштирокчиларнинг ишланмалари, макет ва инновацион маҳсулотлари намуналари бўйича кўргазма ҳам ташкил қилинди.

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси»  I Республика танловинининг якуний босқичида, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан тавсия этилган иштирокчиларнинг ҳужжатлари ва инновацион лойиҳалари Республика Экспертлар Кенгаши томонидан кўриб чиқилди ва уларнинг тақдимотлари эшитилиб, кенг муҳокама қилинди. Лойиҳалар ичидан 100 та энг муносиб лойиҳалар ва уларнинг муаллифлари-танловнинг ғолиблари танлаб олинди.

Танловнинг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимида турли номинациялар бўйича совриндорлар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкор ҳамда ҳомий ташкилотларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тантанали равишда тақдирланади. Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 2018 йил 20 февраль куни “Туркистон” саройида ўтказилди.

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech