• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Учрашув аёлларнинг жамиятдаги фаоллигига бағишланди

#Пскент туманидаги 79-сонли махсус мактаб-интернатида аёлларнинг жамиятда фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳимоялаш, таълим олиши, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Р. Мирхолиқова, туман ҳокимлиги Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўлими, "Маҳалла" кенгаши, Халқ таълими бўлими, фаол аёллар, муассаса ходималари иштирок этди.

Туман ҳокими ўринбосари Р. Мирхолиқова хотин-қизлар қўмитаси фаолиятидаги беш устувор йўналиш: аёллар бандлиги ва иқтисодий фаровонлиги; хотин-қизларнинг репродуктив саломатлиги; уларнинг жамиятда фаоллиги; ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўзлади.

Шунингдек, учрашувда сўз олганлар томонидан хотин-қизлар орасида салбий ҳолатларнинг олдини олиш, муомала, кийиниш маданиятига риоя қилиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, тўй, маърака ва маросимларни қисқартириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech