• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЗУЛФИЯ МУКОФОТИГА НОМЗОДЛАР САРАЛАНДИ. АДОЛАТ “ПОСАНГИ”СИ БУЗИЛМАДИМИ?

Пискент туманида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.

 

Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси томонидан юқори савияда ташкил қилинган мазкур тадбирда 22 та шаҳар-тумандан 200 нафардан зиёд иқтидорли қизлар турли йўналишларда ўз истеъдодларини намойиш этдилар.

 

Танловнинг Республика босқичига энг муносиб номзодларни танлаб олишда шаффофлик, очиқлик ҳамда адолатлиликни таъминлаш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Танлов қатнашчилари Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева бошчилигида Республика ва вилоят миқёсида турли соҳа ҳамда лавозимлардан таклиф этилган нуфузли ҳайъат аъзолари томонидан муносиб баҳоланиб борилди. Номзодларни саралашда адолат “посанги”сига қатъий амал қилинди, десак, муболаға бўлмайди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech