• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА “ЁШЛАР – ДАБДАБАБОЗЛИККА ҚАРШИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Тошкент шаҳрида "Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг 2019 йил октябрь–декабрь ойларига мўлжалланган ҲАМКОРЛИК ДАСТУРИ доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Сенати Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги 2736-III-КҚ-592-III-сонли Қўшма қарори ижросини таъминлаш юзасидан “ЁШЛАР – ДАБДАБАБОЗЛИККА ҚАРШИ” мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарда иштирок этган 6 та жамоат ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, Ички ишлар бош бошқармаси масъуллари, ФҲДЁ бўлими мудиралари, шаҳримизда таҳсил олаётган ёшлар иштирокида Қўшма қарор ижросининг Тошкент шаҳрида таъминланиши юзасидан аниқ ва мақсадли вазифалар муҳокама қилинди. Шаҳримизнинг Учтепа тумани намунавий сифатида белгиланиб, семинар давомида билдирилган фикр-мулоҳазалар, қабул қилинган тавсияларни келгуси ҳафтада Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясини чақиртирган ҳолда, депутатлар муҳокамасига қўйишга қарор қилинди.

 

 

МАНБА: https://t.me/poytaxt_uz

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech