• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН ЖАБРЛАНГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҲИМОЯ ОРДЕРИ ҚАНДАЙ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ?!

31 октябрь куни www.regulation.gov.uz сайтига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ID 9689-сон билан “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Унда жорий йил 3 сентябрдан кучга кирган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг асосий қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш, шунингдек, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ҳамда зўравонликлардан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгилаб берилган. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартиби тўғрисида Низом” ҳамда “Тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланиши қайд этилган.

 

Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда тазйиқ ҳамда зўравонлик натижасида жабрланганлар, шунингдек, тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил шахслар тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириши ҳамда унинг доимий равишда янгиланиб борилиши ва ваколатли давлат органларига интеграция қилинишини таъминлаши зарурлиги кўрсатиб ўтилган.

 

Қарор лойиҳаси жорий йилнинг 15 ноябрь кунига қадар халқ муҳокамаси учун очиқ туради.

 

Унутманг, сизнинг бугун берадиган таклифингиз келгусида давлат идоралари томонидан ижрога қаратиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг янада мукаммаллигини таъминлашга хизмат қилиши мумкин. Шундай экан, ушбу қарор лойиҳаси бўйича ҳам ўз фикр-мулоҳазаларингиз, таклифларингиз билан фаол иштирок этинг!

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech