• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

СПОРТ - НАФИСЛИК ВА САЛОМАТЛИК МАНБАИ

Бугун Тошкент Молия институти Спорт мажмуасида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган "Спорт - нафислик ва саломатлик манбаи" спорт фестивали бўлиб ўтди. Фестивални Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов очиб берди.
Ушбу фестивалга вазирликлар, корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган аёллар спортнинг сузиш, шахмат, стол тенниси, бадминтон, енгил атлетика ва гимнастрада турлари бўйича ўзаро мусобақага киришдилар.

Кўтаринки руҳда бошланган Фестивалда иштирок этаётган 24 та гуруҳ аввало, гимнастрада бўйича ўз чиқишларини намоён этгач, спорт турлари бўйича беллашув алоҳида-алоҳида олиб борилди. Барча иштирок этаётган гуруҳлар турли номинациялар бўйича ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Фестивал натижалари бўйича батафсил маълумот берилади.

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech