• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Соғлом оила - жамият бойлиги

Халқаро оила куни муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳаваскор аёллар ўртасида веломарафон ўтказилди. 

2018 йил 12 май куни “Соғлом оила - жамият бойлиги” шиори остида Тараққиёт кўчасида ўтказилаётган ушбу веломарафонда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидан 500 дан ортиқ турли тоифадаги аёллар, идора ва ташкилотлар ишчи - ходимлари, уй бекалари, олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари иштирок этди.

Умумий велотрассанинг масофа узунлиги 4 км бўлиб, мусобақа ёшга доир алоҳида гуруҳларга бўлинди, 18 ёшдан 30 ёшгача, 31 ёшдан 45 ёшгача, 45 ёшдан юқори.

Мусобақада барча ёш тоифасидаги гуруҳлар ичидан 1, 2, 3-ўринларни эгаллаганлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек,  веломарафонда “Энг ёши улуғ пойгачи”, “Энг маҳоратлипойгачи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёш пойгачи”, “Энг фаол аёл пойгачи”  каби қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech