• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

СИРДАРЁДА ЭНДИ ҚАНДАЙ ИШЛАШ КЕРАКЛИГИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Баситханова Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, вилоят жамоатчилик вакиллар билан учрашди.

 

Йиғилишда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Уралова, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари А.Тўйчиев, Сирдарё вилояти “Нуроний” жамғармаси раиси Ў.Абдиев, Республика маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Ғ.Юсупов, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи О.Турдиева вилоятда олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисобот бердилар.

 

Тадбирда Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг 2019 йил ноябрь – декабрь ойларига мўлжалланган Ҳамкорлик дастури ижросига алоҳида аҳамият қаратилди. Э.Баситханова мазкур ҳужжатни тасдиқлашдан ва Мурожаатномани қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад қадриятларимизни, оилани сақлаб қолиш, фарзандларимизни ватанпарварлик руҳида одоб-ахлоқ мезонлари асосида тарбиялашдан иборат эканлигини алоҳида таъкидлади.

 

Учрашувда Ҳамкорлик дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ҳамкорликда ишлашнинг муҳимлиги айтилиб, ҳар бир масъул ҳамкор ташкилот дастурдаги вазифаларни ўз вақтида ижро этиши бўйича зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech