• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

САМАРҚАНДДА МИБ ҲОДИМИНИ "ЁҚИБ ЮБОРМОҚЧИ" БЎЛГАН АЁЛ ИШИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ НАЗОРАТИГА ОЛИНДИ

Кечадан буён самарқандлик аёл суд қарори ижроси жараёнида МИБ Самарқанд шаҳар бўлими ходимига бензин сепиб, уни ёқиб юборишга қасд қилгани хабари бўрттирилиб, муҳокама қилинмоқда.

Ёқиб юбориш билан ёқиб юборишга ҳаракат қилиш ўртасидаги фарққа эътибор қаратилмаяпти.

Ҳақиқий ҳолат шуки, ходимга бензин сепилиб, устига ёниб турган сочиқ отиб юборилгани рост, бироқ жараёнда ҳеч кимга шикаст етмаган.

Ҳозир ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ушбу воқеани ўрганиш юзасидан топшириқ йўналтирди ва асосий урғуни АВВАЛ СУДЛАНГАН, БУГУНГИ КУНДА ЯШАБ ТУРГАН УЙИДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН БУ АЁЛНИ орган ходимига ўт қўйиб юборишга қасд қилиш ҳолатига олиб келган сабабни очиб беришга қаратди.

Мажбурий бюро масъуллари билдиришича, биринчидан МИБ суд қарорини муҳокама қилмайди, балки суд карори ижросини таъминлайди. Иккинчидан, аёлнинг уйи тортиб олинмаяпти, балки қурувчи томонидан унга бошқа уй таклиф қилинган. Ушбу уй ҳозир авария ҳолатида бўлиб, бир нечта хонадон келишув асосида қурувчи томонидан бошқа уйларга кўчирилган ёки ушбу уйнинг ўрнида янги қуриладиган хонадондан уй беришга келишилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech