• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“САЙЁР ҚАБУЛ”ГА КЕЛГАНЛАРДАН 28 НАФАРИ НИМА СЎРАДИ?

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда БМТ Тараққиёт дастури қўшма лойиҳаси доирасида юртимизнинг энг олис ва чекка ҳудудларидаги аёлларнинг узоғини яқин қилиш ҳамда уларнинг муаммоларини жойида ўрганиш мақсадида малакали мутахассислар томонидан бепул юридик ва психологик кўмак кўрсатиш ишлари давом этмоқда. Бундай тадбир 24 октябрь куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида бўлиб ўтди.

 

Мазкур лойиҳа доирасидаги “сайёр қабул” давомида жами 45 нафар хотин-қизнинг мурожаатлари тингланди. Уларнинг аксарият қисми Боғот тумани ҳиссасига тўғри келди.

 

Қабул давомида хотин-қизлар билан очиқ мулоқотлар ҳамда оддий суҳбатлар ўтказиш асносида уларнинг дард-у ташвишларини тинглаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш, эҳтиёжманд ҳамда эътиборга муҳтож хонадонларга қонун доирасида амалий кўмак кўрсатиш, шунингдек, уларни рози қилиш устувор вазифага айланди.

 

Таъкидлаш ўринлики, мурожаатларнинг 28 таси, яъни 60 фоиздан зиёди уй-жой масаласида бўлиб, бу борада фуқароларга тегишли маслаҳат ва кўникмалар берилди. 6 нафар ишсиз фуқаро хусусида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси номидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мазкур фуқароларни иш билан таъминлаш масаласида амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан хат юборилди. Мурожаатлар бўйича 4 нафар фуқарога оилавий масала бўйича, 4 нафарига ҳуқуқий масалада 3 нафарига эса бандлик масаласида кўмак берилди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech