• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ОЛИЙ СУД ТОМОНИДАН ОИЛАЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАЛАР ҲУҚУКИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БОРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ўз-аро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандуми асосида Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва Республика хотин-қизлар қўмитаси томонидан жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, вояга етмаган болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди томонидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши биносида «Оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий низолар ҳамда никоҳдан ажралиш ҳолатларининг олдини олиш ва вояга етмаган болалар ҳуқукини ҳимоя қилиш» мавзусида тадбир ўтказилди.

 

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Р.Исмайлов, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судлари судьялари, Қорақалпоғистон Хотин-қизлар қўмитаси ва шаҳар, туман хотин-қизлар қўмиталари раислари, «Оила» илмий-амалий маркази Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши вакиллари, ФҲДЁ органлари ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Мусулмонлар қозиёти вакили ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Р.Исмайлов баёнатида оилавий муносабатлар билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида, жумладан, оилавий ажримларнинг олдини олиш, уларда тарбияланаётган вояга етмаган болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёшлар орасидаги мулкий тусдаги ва бошқа фуқаролик ҳукуқий муносабатлардан вужудга келадиган низоларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан фиклларини билдирди.

Шу билан бирга, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Р.Исмайлов, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди раиси К.Тарихов ва судьялари томонидан Қорақалпоғистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари иштирокида ҳудуддаги нотинч оилалар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилиб, яраштириш чоралари кўрилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди томонидан оилаларни мустаҳкамлаш ва оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган таргибот ишларини амалга ошириш ва тадбирлар ўтказиш давом этади. Сабаби мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳатлар, аввало, оиланинг тинч-осойишталигини таъминлаш, унинг фаравонлигини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Зеро оиладаги тотувлик ва фаровонлик жамият равнақига, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилади.

 

МАНБА: KRuz.uz

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech