• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

НОАНИҚЛИКДАН АНИҚЛИККА: ЗУЛФИЯ МУКОФОТИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ ТАЪКИДЛАЙДИ (3-қисм)

Зулфия номидаги Давлат мукофоти Республика ва ҳудудий комиссиялари номзодларни саралаш, уларнинг ҳужжатлари билан ишлашда бир қатор муаммоларга дуч келаётган эди.

 

Хусусан, энг жиддий ноаниқликлар қуйидагиларда кўринаётган эди:

 

  • - Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этилаётган номзодларнинг шахсий йиғма жилдида тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар сони кўплиги қизларнинг танловда қатнашишига тўсиқ бўлмоқда;
  • - ҳудудлардан тавсия этиладиган номзодлар сони белгиланган, лекин қатъий эмас эди;
  • - “Аввал номзод сифатида фақат қизлар назарда тутилган, эндиликда аёллар ҳам қатнашиши мумкинми?” деган савол кўп маротаба қайд этилаётган эди;
  • - мукофот йўналишлари бўйича мезонлар пухта ишлаб чиқилмаган.

 

Киритилган аниқликлар:

 

Биринчидан, Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия қилинаётган номзодларнинг шахсий йиғма жилдида шу пайтга қадар 21 турдаги ҳужжат жамланган. Эндиликда 5 та ҳужжат Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги комиссияга оид бўлгани боис бу ҳужжатлар номзодларга оид ҳужжатлар таркибидан алоҳида қилиб чиқарилди. Жорий йилдан бошлаб номзодлар томонидан 15 та ҳужжат тақдим қилиниши белгиланди.

 

Бу борада номзодлар ҳужжатларни деб турли-туман идоралар эшигида узоқ вақт сарсон бўлмаслиги учун ҳудудий комиссия аъзолари бўлган ташкилотлар амалий ёрдам кўрсатиши зарурлиги қатъий таъкидланди.

 

Иккинчидан, жорий йилдан бошлаб 7 та йўналишда 3 тадан номзод, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 21 нафардан номзод Республика босқичига тавсия этилиши белгиланди.

 

Учинчидан, бундан 20 йил олдин мукофотни таъсис этиш бўйича қабул қилинган Фармонда “оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш” мақсадида ушбу мукофот таъсис этилгани таъкидланган. Қолаверса, номзодлар учун ёш чегараси 14 ёшдан 30 ёшгача қилиб белгиланганлигининг ўзиёқ фақатгина фаол қизлар эмас, балки иқтидорли ёш аёлларнинг ҳам танловда иштирок этишини кафолатлайди.

 

Тўртинчидан, мукофотга жамоатчилик йўналиши қўшилгани, шунингдек, маданият йўналиши таркибида бўлган спорт йўналиши алоҳида ажратилгани учун ҳозирги пайтда 7 та йўналиш бўйича номзодлар сараланмоқда. Шу боис ҳар бир йўналиш бўйича комиссия аъзолари таклифлари асосида “Ўзбекистон Республикаси Зулфия номидаги Давлат мукофотига тақдим этиш ва мукофот совриндорлари билан ишлаш бўйича ЙЎРИҚНОМА” қайтадан тўлдирилди.

 

ЭСЛАТМА: мазкур Йўриқномани Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги https://t.me/wcuuz ёки https://t.me/uzxqqmatbuotkotibi расмий каналларидан олишингиз мумкин.

 

(Давоми бор).

 

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ ТАНЛОВЛАРИГА ОЧИҚЛИК БЕГОНА ЭМАС

ЯНА ЗУЛФИЯ МУКОФОТИ БЎЙИЧА: ТАЛАБГОР ТАНЛОВГА ҚАЕРДАН ҚАТНАШСИН? (2-қисм)

ЭНДИ ИМТИЁЗНИНГ ЎЗИ КИФОЯ ЭМАС (4-қисм)

КОМИССИЯДА “ИМТИЁЗГА ТЕГМАНГ!” ДЕЙИШ ИМТИЁЗИ БОР (5-қисм)

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БЎЙИЧА АСОСИЙ ЎЗГАРИШЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ БЎЛДИ? (6-қисм)

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот котиби.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech