• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

НАМАНГАНДА “ҚИЗЛАР ОВОЗИ” ЯНГРАДИ

Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларнинг жамиятда ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Биргина муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус тўғрисидаги топшириғида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилганлиги, шунингдек, яқиндагина “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қабул қилинганлиги хотин-қизларга қаратилган эътиборнинг яққол тасдиғидир.

 

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан хотин-қизлар орасидаги мавжуд муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида юртимиз бўйлаб “Қизлар овози” форуми ташкил қилинмоқда. Ана шундай бетакрор анжуманлардан бири Наманган шаҳрида кўтаринки руҳда ўтказилди.

 

Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг Ёш оилалар ва хотин-қизлар билан ишлаш бўлим бошлиғи Г.Ашурова, Наманган шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Абдуллаева, вилоят “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари М.Мақсудова, вилоят “Она ва бола!” скрининг маркази раҳбари М.Жамилова, Наманган шаҳридаги 26-сонли Меҳрибонлик уйи директори Д.Абдураҳимова ҳамда ўқувчи-ёшлар ва ОАВ ходимлари қатнашди.

 

Форум хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилишда, уларга ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан комилликка етаклашда муносиб ҳисса қўша олди. Хусусан, анжуман давомида иштирокчиларнинг ҳам таклиф ҳамда муаммолари тингланди. Шунингдек, жамиятимизда хотин-қизларнинг ҳар томонлама фаоллигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти Кенгаши қошида “Қизлар овози” клуби ташкил этиш мақсадида форум доирасида 6 нафар иқтидорли, истеъдодли ҳамда ташаббускор қизларнинг тақдимотлари тингланди ва форумга ташриф буюрган иштирокчиларнинг эркин овозлари орқали ушбу клубнинг раҳбари тайинланди.

 

Тадбирда Наманган давлат университети талабаси Зарнигор Камолова “Қизлар овози” клубига раҳбар этиб сайланди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech