• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

НАМАНГАН ШАҲАРИДА ЎҚУВ-СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Наманган шаҳар 1-Тиббиёт коллежида шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Тиббиёт бирлашмаси, 2-сонли ФҲДЁ билан ҳамкорликда шаҳардаги 102 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 116 нафар хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар иштирокида ўқув-семинар ўтказилди.

Семинар давомида маҳалла мутахассисларига Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси ҳаракатлар тизими кундалигини юритиш тартиби тушунтирилди ҳамда оилавий ажримларни олдини олиш ва репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech