• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“Миллий” стадионида аёллар учун спорт машғулотлари ташкил этилди.

2018 йилнинг 8-13 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикасининг барча туман, шаҳарларида “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” ва ҳар сешанба куни мунтазам равишда хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланиш куни сифатида белгиланди.

Ҳафталик доирасида Ўзбекистон Республикаси бўйича ўтказилган 5 минг 453 та спорт ва бадантарбия тадбирларида 1 млн 915 минг 613 нафар хотин-қизлар иштирок этди (шундан спорт тадбирларида иштирок этган хотин-қизлар 181 минг 837 нафар, бадантарбия тадбирларида иштирок этган хотин-қизлар 1 млн 733 минг 776 нафар).

Шунингдек 23 октябрь куни ҳам “Миллий” стадионида аёллар учун спорт машғулотлари ташкил этилди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Велосипед спорт федерацияси ва “Миллий” стадиони ҳамкорлигида бугун эрталаб соат 7:00 дан 09:00 гача “Соғлом аёл – жамият бойлиги” шиори остида соғломлаштириш машғулотлари ўтказилди.

Мазкур спорт тадбири юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, шу билан бирга ҳаётимиз кўрки ва миллатимиз келажаги бўлган хотин-қизларни ҳар томонлама соғлом бўлишларини таъминлашга қаратилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech