• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

КОМИССИЯДА “ИМТИЁЗГА ТЕГМАНГ!” ДЕЙИШ ИМТИЁЗИ БОР (5-қисм)

Кейинги пайтда ижтимоий тармоқлар ҳамда жамоатчилик орасида Зулфия номидаги Давлат мукофотининг олий ўқув юртига кириш бўйича имтиёзини бекор қилиш борасида таклифлар илгари сурилмоқда.

 

Бу масала юзасидан, аввало, таълимда қизларнинг ўрни нечоғлигини, бугун Ўзбекистон бу борада қай ҳолатда ва қандай нуқтаи назарда эканини ҳам таҳлил қилиш ўринли бўлади. Хусусан, юртимизда йигитларнинг олий маълумот олиши борасидаги имтиёзлар билан солиштириладиган бўлса, қизларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш, уларни олий маълумот билан қамраб олиш борасида ҳали қўшимча ислоҳотлар зарурлигини кўриш мумкин.

 

Масалан, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга фуқаролар барча йўналишлар ҳамда мутахассисликлар бўйича бакалаврлар тайёрлашда республиканинг барча олий таълим муассасаларига киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар (лекин бу йўналишда қизлар кўпчиликни ташкил этмайди, ҳатто деярли йўқ дейиш ҳам мумкин).

 

Шунингдек, “Мард ўғлон” унвони соҳиблари ҳам ўқишга кириш имтиёзига эга. Қолаверса, спорт соҳасида турли мусобақаларда ғолиб бўлганлар ҳам йўналиши бўйича имтиёзлидирлар.

 

Юртимизда хотин-қизларнинг олий маълумотли бўлиши, таълимнинг юқори босқичига кўпроқ қамраб олиниши бўйича ҳолатдан ҳам кўриниб турибдики, таълимнинг барча йўналишида аёллар сонини кўпайтириш ва гендер тенгликка эришиш учун хотин-қизларга алоҳида имтиёзлар берилиши ҳамда рағбат кўрсатилишига ҳозирча зарурат бор. Бу ҳолат Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларини олий ўқув юртларига танловсиз кириш имтиёзини бекор қилиш тўғрисидаги фикрнинг нақадар нотўғри ва ноўрин эканлигини исботлаб турибди.

 

(Давоми бор).

 

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ ТАНЛОВЛАРИГА ОЧИҚЛИК БЕГОНА ЭМАС

ЯНА ЗУЛФИЯ МУКОФОТИ БЎЙИЧА: ТАЛАБГОР ТАНЛОВГА ҚАЕРДАН ҚАТНАШСИН? (2-қисм)

НОАНИҚЛИКДАН АНИҚЛИККА: ЗУЛФИЯ МУКОФОТИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ ТАЪКИДЛАЙДИ (3-қисм)

ЭНДИ ИМТИЁЗНИНГ ЎЗИ КИФОЯ ЭМАС (4-қисм)

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БЎЙИЧА АСОСИЙ ЎЗГАРИШЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ БЎЛДИ? (6-қисм)

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech