• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“Юртимнинг мунис аёли, спорт билан гўзал камоли” шиори остида тадбирбўлиб ўтди.

2018 йилнинг 28 октябрь куни “Миллий” стадионида “Юртимнинг мунис аёли, спорт билан гўзал камоли” шиори остида тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда мамлакатимизнинг барча ҳудудидан келган юзга яқин аёллар иштирок этди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси, мамлакат велосипед спорти федерацияси раиси Т.Норбоева ва бошқалар Президентимиз раҳбарлигида хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини юксалтириш, улар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, буни биргина Осиё ўйинларида спортчиларимизнинг қўлга киритган улкан муваффақиятлари мисолида кўришимиз мумкинлиги, федерациянинг ҳудудий бўлимларини ривожлантириш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.

Тадбир сўнгида Республика Олимпия захиралари мактаб-интернати, Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Андижон, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидаги ҳудудий бўлимларига Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан ажратилган жами 40 дона спорт велосипеди тақдим этилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech