• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЯНГИЧА РУҲ, ТОЗА НАФАС: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг янги Матбуот котиби билан танишинг!

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сонли қарорига мувофиқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси асосида Сабирова (Раҳмонова) Камола Шавкатовна Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

 

Сабирова (Раҳмонова) Камола Шавкатовна 1983 йил 13 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.

Фаолиятини 2001 йили Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” каналида таржимонликдан бошлаб, “Agakhan Trust Culture”, “УзДЭУ Банк”, “Italian Food Technology”, “GIZ” каби халқаро ташкилотларда турли вазифаларда давом эттирган. У рус тилини мукаммал билиши билан бирга инглиз ва испан тилларини ҳам билади.

 

 Оилали. 4 нафар фарзанди бор.

 

Камолахон Собирова мамлакатимизнинг зиёли сулола вакиласи. У ўзбек шеърияти тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ шоиримиз Шавкат Раҳмоннинг фарзанди.

 

ЭСЛАТ(МА): Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташкилотнинг асосий кучига айлана оладиган, миллий қадриятлар ва креативликни ўзида мужассамлаштирган, замонавий  билимларга эга, юртимиз хотин-қизларининг халқаро аёллар ҳаракатида муносиб ўрин эгаллашига ҳисса қўша оладиган ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш позициясида устувордир.

 

ИЗОҲ: Ўтган 5 ойда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси тизимининг ахборот соҳасида эришилган шаффофлик, жамоатчиликка маъқул бўлган баъзи информацион тақдимотлар Қўмитанинг жамоавий меҳнатлари маҳсули бўлди.

Қўмита тизимнинг ахборот соҳасини ислоҳ қилиш ва янги босқичга кўтаришда бардавомдир.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech