• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ҲИНДИСТОНЛИК ТАДБИРКОР АЁЛЛАР БУХОРОЛИК ҲАМКАСБЛАРИ БИЛАН НИМАНИ КЕЛИШИБ ОЛИШДИ?

Кеча Бухоро вилояти хотин-қизлар қўмитасининг Хотин-қизлар тадбиркорлик марказида Ҳиндистон давлатидан ташриф буюрган бир қатор фаол тадбиркорлар, дизайнер-тикувчи аёлларнинг қабул маросими бўлиб ўтди.

 

Анжуманда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Ибрагимова нуфузли меҳмонларни Бухоро вилоятига ташрифи билан қутлаб, самимий дил изҳорларини билдирди.

 

Учрашувда вилоятнинг бой салоҳиятидан келиб чиқиб, туризм ва иқтисодиётни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Меҳмонлар “Бухара-сити” мажмуаси қурилиши лойиҳаси ҳамда вилоятда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга доир тақдимотлар билан таништирилди.

 

Тадбирда Ф.Ибрагимова мамлакатимизда аёллар жамиятнинг барча соҳасида фаолият олиб бориши учун барча шарт-шароит яратилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

Ўз навбатида, Ҳиндистоннинг Калькутта штатидан ташриф буюрган фаол тадбиркор аёллар делегацияси раҳбари Дасгупта Ити хоним кўҳна ва боқий ислом шаҳри саналмиш Бухорога ташрифидан мамнунлигини айтар экан, мамлакатимизда аёллар учун тадбиркорлик ҳамда ижтимоий-сиёсий фаолият учун кенг йўл очиб берилганидан завқланганини билдирди.

 

— Юртингизга Свайики Неха ва Бҳартиа Гайетри сингари туризм, гулчилик, қишлоқ хўжалиги, кўмир ишлаб чиқариш, тиббиёт ва психология каби илғор соҳаларда бир неча йилдан буён самарали фаолият юритиб келаётган тадбиркор аёларимизни олиб келишдан мақсад, давлатларимиз ўртасидаги халқаро дўстона ва ишбилармонлик ҳамкорлигини кенгайтиришдир, дея қайд этди Дасгупта Ити хоним.

 

Хорижлик меҳмонлар зардўзлик, гиламчилик ва бошқа йўналишларда Бухоро ҳунармандчилик намуналари акс этган кўргазмада ҳам бўлдилар.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech