• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“Илм юлдузлари” танловида энг зукко аёллар кашф этилди

Юртимиз хотин-қизларининг барча жабҳада фаоллигини таъминлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг бешинчи йўналиши айнан хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилгани ҳам шу мақсад йўлидаги муҳим қадамлардан бўлди.
 
Бу йўналишдаги чора-тадбирларни самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон хотин-қизларининг “Олима” уюшмаси “Илм юлдузлари” республика интеллектуал кўрик-танловини ўтказди. 
 
Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичидан муваффақиятли ўтган 15 талабгор мамлакат миқёсида ўз билимини синаб кўрди.
 
Танлов иштирокчилари мамлакат босқичида Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳияти, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятда тутган роли, юртимиз тарихи, халқимиз маданияти ҳақидаги билимларини намойиш этди.
 
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. “Энг инновацион ғоя соҳибаси”, “Энг моҳир илм соҳибаси”, “Энг зукко ва топқир иштирокчи”, “Энг моҳир миллий қадриятлар тарғиботчиси” ва “Томошабин эътиборига сазовор иштирокчи” номинациялари бўйича ҳам совриндорлар муносиб рағбатлантирилди.
 
Нурияхоним Улуғбек қизи, ЎзА
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech