• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги ўтказилди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети томонидан 2018 йилнинг 21-26 май кунлари Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги ўтказилди.Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида ташкил этилган Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталигида ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган 200 дан ортик хотин-қизлар ўз бизнес ғоялари билан иштирок этишди.

 

 

 

Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталигини ўтказишдан асосий мақсад:

-  юртимизнинг иқтидорли хотин-қизлари томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган бизнес ғоя ва лойиҳаларнинг асосий йўналишлари, ҳолати ва даражаларини аниқлаш;

-  мамлакатимиз хотин-қизларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ва уларнинг ўзига бўлган ишончини орттириш;

-  хотин-қизларнинг  интеллектуал мулк объектларини  ҳуқуқий муҳофаза қилишларига кўмаклашиш;

-  хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятига инновацион ёндашувни жорий қилиш;

-  хотин-қизларнинг ўз бизнес ғоя ва лойиҳаларини амалга оширишларига кўмаклашиш.

Хафталик доирасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги  ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

 

Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги давомида қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтди:

-  Инновацион тадбиркорлик ҳафталиги иштирокчилари учун ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси ва товар белгиларини ҳуқуқий муҳофазаси бўйича ўқув машғулотлари;

-  Тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун бизнес семинарлар;

-  Тажрибали тадбиркорлар томонидан кўргазмали амалий машғулотлар ҳамда давра суҳбатлари;

-  “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I Республика танлови ғолибаларининг танловдан сўнг амалга оширган ишлари бўйича тақдимотлари;

-  Ҳафталик якунида иштирокчи хотин-қизлар орттирган тажриба ва кўникмалари асосида тайёрлаган бизнес лойиҳалари бўйича тақдимотлар қилинди.

-  Ҳафталик давомида таълим олган хотин-қизларга сертификат берилди.

 

 

Имзоланган ҳамкорлик меморандумлари асосида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги  томонидан республикамизнинг турли корхоналарида самарали ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдаги ижодий масалаларни ҳал қилишда ихтирочи аёлларнинг ижодий потенциалини кучайтириш, жамият эътиборини республика хотин-қизларининг интеллектуал потенциалини  ривожлантириш масалаларига қаратиш ишлари амалга оширилади.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech