• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” бўлиб ўтди.

2018 йилнинг 5-10 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикасининг барча туман, шаҳарларида “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” ўтказилди.

Ҳафталик доирасида Ўзбекистон Республикаси бўйича ўтказилган 1 685 та спорт ва бадантарбия тадбирларида 1 193 397 нафар хотин-қизлар иштирок этди (шундан спорт тадбирларида иштирок этган хотин-қизлар 153 238 нафар, бадантарбия тадбирларида иштирок этган хотин-қизлар 1 040 252 нафар).

Хафталик доирасида 6 ноябрь куни соат 07:00 дан 09:00 гача “Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида бадантарбия машғулотлари бўлиб ўтди.

Тадбирда фаол бўлмаган, спорт билан шуғулланмайдиган ҳамда уюшмаган хотин-қизлар ҳам қамраб олинди.

Бадантарбия машғулотларида Чилонзор, Учтепа, Юнусобод ва Миробод туманларидан 60 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этишди. Машғулотлар давомида бадантарбия машқлари ва велосипед бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренери Маркелова Людмила Василевна томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech