• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Хотин-қизлар бандлиги ва табиркорлигини қўллаб-қувватлаш

Барчамизга маълумки, ҳар йили миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан тўлиқ ва оқилона фойдаланиш, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлашга қаратилган дастурлар қабул қилинмоқда.

Жорий йилда бандлик дастурлари асосида яратилган иш ўринларига хотин-қизлар қўмиталари ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан уйма-уй юриш орқали аниқланган 245 минг нафар ишсиз хотин-қизлар ишга жойлаштирилди.

Жумладан, бу борада маҳаллалар кесимида ишсиз хотин-қизларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, алоҳида дастур асосида 10 минг нафарга яқин оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар бандлиги таъминланиб, жами 38 млрд. 261 млн. сўм маблағ сарфланди.

 Хотин-қизлар қўмиталари ташаббуси билан бўш биноларни қайта таъмирлаш ва ишга тушириш ҳисобига 2 минг 300 тадан ортиқ кичик цехлар ташкил этилиб, 16 минг нафарга яқин хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредитлар ажратиш оҳирги икки йилда 2 баробарга оширилиб, йиллик 7 фоизлик имтиёзли кредитлар бериш тизими жорий этилди.

Тижорат банклари томонидан 2014-2016 йилларда хотин-қизлар тадбиркорлик фаолияти учун 3,8 трлн. сўм кредит ажратилган бўлса, 2017-2018 йилларда 6,1 трлн. сўм кредит ажратилиши таъминланди.

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ташкил этилганлиги аёллар бандлигини таъминлашда бевосита иштирок этиш имкониятини яратиб Хотин-қизлар қўмиталарининг тавсияномалари асосида Фонд маблағлари ҳисобидан йиллик 7 фоизлик имтиёзли кредитлар ажратиш тизими жорий этилиб, жорий йилнинг шу даврига қадар 100 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

Бу эса ўз ўрнида аёлларнинг оиладан, фарзанд тарбиясидан ажралмаган ҳолда ҳунармандчилик, касаначилик, томорқачилик билан шуғулланиши учун зарур шароитлар яратди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech