• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“Халқаро велосепед куни” муносабати билан Тошкент шаҳрида 2018 йил 3 июнь куни веламарафон ўтказилди.

2018 йил 12 апрель куни Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеяси томонидан «3 июнь – Халқаро велосипед куни» деб белгиланди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси, Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасинингҳамкорлигида веломарафон ташкил этилди. Мазкур веломарафон Тошкент шаҳрининг “Ашхабод” сайилгоҳида ўтказилди.

Тадбирнинг аҳамияти юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратишдир.
Бу ишлар албатта аҳоли ўртасида соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш учун тарғибот тадбири десак муболаға бўлмайди.

Веломарафонга 3 июнь куни Тошкент шаҳар, Махтумқули кўчасида, соат 09-00 да старт берилди. Финиш эса “Ашхабот” сайилгоҳида бўлди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech