• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ АЁЛЛАРНИ ФАОЛ БЎЛИШИГА ЁРДАМ БЕРА ОЛАДИМИ?

30 январ куни Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси фуқароларимиз манфаатларини илгари сурувчи ташаббускор жамоат ташкилотларининг ҳамкорлик натижаларига бағишланган.
Давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда Давлатимиз Раҳбарининг аёлларни ҳар томонлама, айниқса раҳбарлик лавозимларига тайинлаш борасидаги ташаббуси аёлларнинг бошқарув тизими билан боғлиқ узоқ йиллардан буён йиғилиб қолган муаммоларини, яъни Ҳоким аёллар йўқлиги, вазир аёллар камлиги, бошқарувда хотин-қизлар улуши Гендер тенглик мезонларига жавоб бермаслиги каби масалаларни ҳал этишда ҳам муҳим рол ўйнаши таъкидланди.

Таъкидландики, яқинда ўтган сайловларда номзод кўрсатиш, овоз бериш ва сайланиш жараёнларида аёлларнинг улушини юқори бўлиши йўлида сиёсий партиялар қаторида Хотин-қизлар қўмитаси, Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти ҳам фаол иштирок этди.

Ушбу икки ташкилот ҳамкорлар билан биргаликда Республика ҳудудларида хотин-қизлар фаоллигини оширишга қаратилган сиёсий ўқувларни ўтказди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова қуйидаги фикрларни таъкидлади:

Ёшларнинг халқимиз ҳаётини янада фаровон бўлиши, кадрлар сиёсатида улкан ўзгаришлар юз бериши йўлидаги инновацион ғояларини, креатив ташаббусларини, қотиб қолган ақидаларни парчалашга қодир ташаббусларини катта сиёсий майдонга олиб чиқмоққа кўмаклашмоғимиз шарт.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech