• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Эльмира Боситхонова: Аёлни тўсиқлар дағаллаштиради. Аёлни ҳамма қўллаб-қувватлаши зарур

Тажрибадан кўриб боряпманки, аёл киши ҳаётда, хусусан тадбиркорликни бошлашда ҳам тўсиқларга учрайверса характери ўзгара бошлайди. Тўсиқлар уни дағалликка, қўрсликка мажбур қилади.

У аёл сифатида ҳам ташқи, ҳам ички қиёфасини сақлаб қолиши, ўзини оналик, умр йўлдошлик, фарзандлик, қизлик фазилатларини асраб яшаши учун аёлни мана шу залда ўтирган бизнес омбудсман хизматидан тортиб албатта умр йўлдоши ва ҳатто қайнонаси ҳам қўллаб-қувватлаши лозим.

Ана шу қўллаб-қувватлаш нуқтаи назаридан жамиятнинг фикрини, дунёқарашини ўзгартишимиз керак. Бунинг учун биз мана шу каби семинарлару тадбирлардан олган барча билимимизни тўғри йўналтириб, касбимиз доирасида қиладиган ишларимизни, мунтазам, доимий кенг кўламда амалга оширишимиз лозим.
Шундагина аёл тадбиркор бўлиб, катта ғалабаларга эришгандан кейин ҳам ўзининг барча аёллик фазилатларини сақлаб қолади.

“Бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни ўрнатиш режалаштирилган иқтисодий ислоҳотларга эришиш кафолати сифатида” мавзусидаги бизнес форумдан.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech