• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Э.Боситхонова: « Мансабни ҳар куни одамларга яхшилик қила олиш имконияти деб биламан»

Ўзбекистон хотин-қизлар Қўмитасининг эшиклари доим очиқ!
Биз аёлларимизни тинглашга, уларга кўмаклашишга, уларни қўллаб-қувватлашга ҳамда улар дуч келаётган муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этишга тайёрмиз!
Ҳар куни Қўмитанинг фуқаролик бўлимига юзлаб аризалар келиб тушади. Хафтанинг ҳар Пайшанба куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, хотин-қизлар Қўмитасининг Раиси, Эльмира Эркиновна Боситхонова томонидан ариза билан мурожаат қилаётган ҳар бир фуқаро шахсан қабул қилинади.
Бизнинг барча ҳаракатларимиз ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволда бўлган аёлларнинг муаммоларини ҳал қилишга қаратилган.
Бугун, навбатдаги фуқароларни қабул қилиш куни давомида Э.Боситхонова мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 52 аёл билан учрашиб, уларнинг тақдир ва дардлари билан танишиб улгурди. Қўмита томонидан ёрдам истаб келган аёлларнинг аризалари уй-жой, оиладаги можаро, ишсизлик, тадбиркорлик, тиббий ёрдам, расмиятчилик масалаларига оид бўлиб, жойлардаги масъул шахслар томонидан тегишли даражада эътибор ажратилмаганлиги оқибатида муаммога айланган.
Қўмита раиси ҳар бир аёлни алоҳида эътибор ва ҳамдардлик билан тинглади... Аризаларнинг аксарияти бўйича шу куннинг ўзидаёқ тегишли ташкилотларга мурожаатномалар юборилди, айрим саволлар батафсил ўрганилиши лозим...
Республикамизда хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳаларда ўзини намоён қилишлари учун керакли шароит яратиш, аёлларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этишни таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек оила институтини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шунга қарамай, бир қатор тизимли муаммолар ва камчиликлар аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан мақсадли ишларни ташкил этиш, оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва яхшилашнинг самарали механизмларини яратишга тўсқинлик қилмоқда.
Масъулият – муваффаққиятнинг муҳим омилидир!
Ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш – самимий меҳнат, масъулият билан қабул қилинган қарор, берилган ваъдаларга риоя қилиш, натижага эришиш учун қўшимча меҳнат қилиш – ҳар бир раҳбарнинг энг муҳим вазифасидир!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech