• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ДИЛФУЗА ЎРАЛОВА – ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЯГОНА АЁЛ ҲОКИМ БЎЛДИ

Бугун халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар вилоят ҳокимининг (амалдаги ҳоким бошқа ишга ўтаётгани инобатга олиниб) Дилфуза Жумановна Ўраловани Боёвут тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини бир овоздан тасдиқладилар.

Д.Ўралова 2012 йилда - “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Таъкидлаш жоизки меҳнат фаолиятига эътибор қаратиладиган бўлса, кейинги ўн йилликда Дилфуза Ўролова хотин-қизлар билан ишлаш тизимида фаолият юритган.

Хусусан, 2010-2015 йиллар мобайнида - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган, 2015-2017 йиллар мобайнида - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.
2017 йилдан шу кунга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Халқ ичидан чиққан ҳоким халқпарвар, юртдошлари муаммоларини ҳал этишда етакчи ва Ўзбекистон аёллари салоҳиятини кўрсатиб берадиган раҳбар бўлишига умид билдирамиз.

Дилфуза Ўралованинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз!

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матубот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech