• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!!! «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» II Республика танлови

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» II Республика танловида қатнашишга мамлакатимиз иқтидорли хотин-қизларини таклиф қилади.

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» II Республика танловида олима аёллар, ўқитувчи, ихтирочи, рационализатор, инженер, конструктор, дастурчи, шифокор, фармацевт, мутахассис, тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар ҳамда иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар ўз ихтиролари, инновацион ғоя ва лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган хотин-қизларнинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари томонидан 2018 йилнинг 10 октябридан 30 ноябригача ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача қабул қилиб олинади.

 

            Танловда ёш бўйича чеклов йўқ.

 

ТАНЛОВ НОМИНАЦИЯЛАРИ:

  1. Энг яхши ихтиро;
  2. Энг яхши фойдали модел;
  3. Энг яхши саноат намунаси;
  4. Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси;
  5. Энг самарали инновацион лойиҳа (фан ва техниканинг устувор йўналишлари бўйича);
  6. Энг яхши бизнес лойиҳа (иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича);
  7. Омадли старт (иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича ўз инновацион лойиҳаси асосида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган хотин-қизлар учун);
  8. Ҳунарманд хотин-қизларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси;
  9. Ижтимоий соҳа бўйича энг яхши инновацион лойиҳа;
  10. Иқтидорли қизнинг энг истиқболли инновацион ғояси.

 

Танловда иштирок этмоқчи бўлган иқтидорли хотин-қизлар ўз номинацияларига тегишли бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўзи яшаб турган ёки фаолият юритаётган туманнинг (шаҳар) Хотин-қизлар қўмитасига тақдим этиши лозим:

 

  1. Энг яхши ихтиро номинациясида иштирок этиш учун талаб этиладиган хужжатлар рўйхати 1-иловада;
  2. Энг яхши фойдали модел номинациясида иштирок этиш учун талаб этиладиган хужжатлар рўйхати 1-иловада;
  3. Энг яхши саноат намунаси номинациясида иштирок этиш учун талаб этиладиган хужжатлар рўйхати 1-иловада;
  4. Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси номинациясида иштирок этиш учун талаб этиладиган хужжатлар рўйхати 1-иловада;
  5. Энг самарали инновацион лойиҳа (фан ва техниканинг устувор йўналишлари бўйича) номинациясида иштирок этиш учун талаб этиладиган хужжатлар рўйхати 1-иловада;
  6. Энг яхши бизнес лойиҳа (иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича) номинациясида иштирок этиш учун талаб этиладиган хужжатлар рўйхати 2-иловада;
  7. Омадли старт (иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича ўз инновацион лойиҳаси асосида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган хотин-қизлар учун) номинациясида иштирок этиш учун талаб этиладиган хужжатлар рўйхати 2-иловада;
  8. Ҳунарманд хотин-қизларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси номинациясида иштирок этиш учун талаб этиладиган хужжатлар рўйхати     3-иловада;
  9. Ижтимоий соҳа бўйича энг яхши инновацион лойиҳа номинациясида иштирок этиш учун талаб этиладиган хужжатлар рўйхати             4-иловада;
  10. Иқтидорли қизнинг энг истиқболли инновацион ғояси номинациясида иштирок этиш учун талаб этиладиган хужжатлар рўйхати            1-иловада келтирилган.

Белгиланган муддатдан кечикиб топширилган ва қўйилган талабларга мос келмайдиган ҳамда бошқа ишлардан кўчирилган (плагиат) материаллар кўриб чиқилмайди.

 

Танлов бўйича саволлар бўлса Ҳудудий Хотин-қизлар қўмиталарига мурожат қилишингиз мумкин:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси: (61) 222-72-05
  • Андижон вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (74) 223-25-60
  • Бухоро вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (65) 224-27-62
  • Жиззах вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (72) 226-43-91
  • Қашқадарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (75) 221-17-04
  • Навоий вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (36) 229-62-56
  • Наманган вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (69) 227-31-53
  • Самарқанд вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (66) 235-62-96
  • Сирдарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (67) 225-37-64
  • Сурхондарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (76) 223-34-18
  • Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (71) 232-80-72
  • Фарғона вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (73) 244-05-10
  • Хоразм вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (62) 223-00-84
  • Тошкент шаҳри Хотин-қизлар қўмитаси: (71) 210-01-72

 

 

Танловнинг Марказий ташкилий қўмитаси қуйидаги манзилда фаолият юритади: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 30, 3 қават, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси.

Боғланиш учун телефонлар: +99871 244-04-58; +99893 171-70-17; +99893 517-17-42

 

 

1-илова              2-илова              3-илова           4-илова

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech