• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

#Dayjest: ҲАФТАНИНГ ЭНГ МУҲИМ ЯНГИЛИКЛАРИ

#13_01_2020. Тошкент шаҳри:

Ҳарбийлар учун пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги "Олмос" маҳалласи ҳамда Сергели тумани 9 - қурилиш участкасида бунёд этилган замонавий кўп қаватли 22 та уйнинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳар мудофаа тизимида хизмат қилаётган 924 нафар ҳарбийларга янги хонадонларнинг калитлари топширилди.

Наманган вилояти:

"Асакар оналарини шарафлаймиз!" шиори остидаги байрам тадбири Наманган вилоятида ҳам бугун йигитлик бурчини намунали ўтаб ватанимиз сарҳадларини даҳлсизлигини ҳимоя қилишда хизмат қилаётган ватанпарвар ўғлонларимизни онажонларига олам-олам қувонч бағишлади. 

Мингбулоқ туманидаги "Шердор" тантаналар мажмуасида ташкил этилган байрам тадбирини вилоят ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Қўчқарова Ирода Садиқовна очиб берди, Ватан ҳимоячилари куни нафақат ватан ҳимояси учун хизмат қилаётганларнинг балки уларни мард, жасур ҳақиқий юртпарвар қилиб вояга етказган онажонларимизнинг ҳам байрамларидир. Ватан ҳимоясидек шарафли бурчни аъло даражада бажараётган йигитларизга, уларнинг онажонларига байрам муборак бўлсин! деб тилак билдирди. Тадбирга ҳозирда Наманган вилоятида йигитлик бурчини аъло даражада ўтаётган аскар йигитларимизни ҳам кириб келиши онажонларига кутилмаган совға бўлди. Вилоятдаги ҳамда Республикадаги таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқлари таклиф этилганларга ҳақиқий байрам кайфиятларини тақдим этди. 

#14_01_2020. Андижон вилояти:

Халқ депутатлари шаҳарлар ва туманлар ҳамда халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг олтинчи чақирик биринчи сессияси ўтказилди. Сессияга таклиф этилган 300 нафардан ортиқ иштирокчиларга вилоят Хотин-қизлар қўмитаси томонидан вилоятдаги блогер (аёл)лар вакиллари ҳамкорлигида тайёрланган "Андижон аёллари номидан байрам табриги" видеоролиги намойиш этилди. Шундан сўнг вилоят "Қизларжон" клуби аъзолари томонидан иштирокчиларга вилоят хотин-қизлар қўмитасининг табрик откриткалари ҳамда гул совға қилинди.

#15_01_2020. Навоий вилояти:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 14-январ куни Навоий шаҳридаги Баркамол авлод болалар марказида ушбу марказ ва Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактаби билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташббуси ҳамда юқорида номлари келтирилган ташкилотлар билан имзоланган режа дастурнинг ижросини таъминлаш ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари кун муносабати билан муҳим беш ташаббус доирасида тадбирлар ташкил этилди.

Брюсселл:

Брюсселда минглаб фуқаролар аёлларга нисбатан ички зўравонликларга чек қўйишни талаб қилди.

Норасмий маълумотларга кўра, Белгияда уч йил мобайнида уйдаги зўравонликлар туфайли 100 га яқин аёл ўлдирилган ва Қизил пойабзал зўравонликнинг қурбони бўлиб ҳаётдан кўз юмган аёлларнинг рамзи хисобланади.

Брюсселда минглаб фуқаролар аёлларга нисбатан уйдаги зўравонликларга қарши норозилик билдириш учун кўчаларга чиқишган.

Одамлар қизил рангга бўялган хотин-қизлар пойабзаларини бутун шаҳар бўйлаб қўйиб чиқишган ва улар бу ҳаракати билан аёлларнинг уйдаги зўравонликдан жабр кўришидек оғриқ муаммога жиддий эътибор қаратилишини талаб қилишган.

#16_01_2020. Тошкент вилояти:

Пскент туманидаги 79-сонли махсус мактаб-интернатида аёлларнинг жамиятда фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳимоялаш, таълим олиши, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Р. Мирхолиқова, туман ҳокимлиги Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўлими, "Маҳалла" кенгаши, Халқ таълими бўлими, фаол аёллар, муассаса ходималари иштирок этди.

Туман ҳокими ўринбосари Р. Мирхолиқова хотин-қизлар қўмитаси фаолиятидаги беш устувор йўналиш: аёллар бандлиги ва иқтисодий фаровонлиги; хотин-қизларнинг репродуктив саломатлиги; уларнинг жамиятда фаоллиги; ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўзлади.

Шунингдек, учрашувда сўз олганлар томонидан хотин-қизлар орасида салбий ҳолатларнинг олдини олиш, муомала, кийиниш маданиятига риоя қилиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, тўй, маърака ва маросимларни қисқартириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

#17_01_2020. Тошкент шаҳри:

Бугун Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисда"ги Фармонни имзолади.

Тайинланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Баситханова Эльмира Эркиновна ҳам бор.

Биз жамоамиз номидан Республика аёллари тақдирига ҳамиша жонкуяр, халқчил, ўз ишига фидоий ва меҳнаткаш Эльмира Эркиновнани чин юракдан табриклаймиз.

***

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси биносида ЮНИСЕФнинг халқаро экспертлари билан 2016-2019 йилларда амалга оширилган ва 2020 йилда режалаштирилган ишлар таҳлилига бағишланган халқаро учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида сўнгги беш йил давомида болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби бўйича фикрлар алмашинилди.

Шунингдек учрашувда БМТ Болалар ҳуқуқлари бўйича Қўмитасининг тавсияларини амалиётга тадбиқ этиш бўйича Миллий ҳаракат дастури ва унинг ижроси, “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик тадбирлари ҳусусида ҳам сўз борди.

Халқаро экспертлар бола ҳуқуқларининг таъминланиши борасидаги Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва ЮНИСЕФнинг ҳамкорлигига юқори баҳо бердилар.

Тошкент вилояти:

Куйи Чирчик туманида туман прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси ва Хотин-кизлар кумитаси хамкорликда "Отанинг фарзанд тарбиясидаги урни ва масъулияти" мавзусида хукукий-тарбиявий ахамиятга эга булган тадбир утказилади. Унда уз фарзанди учун алимент тулашдан бош тортиб юрган 40 нафардан ортик "ота"лар хамда жабрдийда оналар иштирок этди. Тадбир давомида фарзандини иктисодий томондан таъминламаётган оталарга тегишли чоралар курилиб, ишсиз юрган 5 нафар ота иш билан таъминланди. Уз ишидан пушаймон булган 2 нафар оила шу жойнинг узида ярашиб кетганлиги сабабли, уларга туман Хотин-кизлар кумитасининг эсдалик совгалари такдим этилди.

#18_01_2020. Наманган вилояти:

Мингбулоқ тумани Ўзгариш маҳалласида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси И. Қўчқарова раҳбарлигида Оила тинч - юрт тинч мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир давомида Ирода Содиқовна оила мустаҳкамлиги, ажримларнинг олдини олиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича маҳаллаларда ҳамкорлик тизимини янада кучайтириш чора тадбирлари ва бунинг натижасида эришиладиган ижобий кўрсаткичлар ўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

#19_01_2020. Тошкент шаҳри:

Фото: Ўзбекистоннинг давлат ва жамият бошқарувидаги хотин-қизлар кимлар?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech