• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ҲАР БИР МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ТАҚДИРИ ЁТАДИ

Халқ билан ҳамнафас бўлиб яшаш, унинг қувонч ва шодликларига шерик бўлиш, қийналган дамларида амалий ёрдам кўрсатиш борасида юртимизда олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммо ҳамда камчиликларга барҳам бериш имконини яратмоқда.

 

Кейинги икки йил давомида Тошкент шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмиталари томонидан бу борада жуда кўплаб ибратли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

 

Хусусан, жорий йилнинг 9 ойи давомида Тошкент шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмиталари раислари томонидан 6869 та фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Айтиш жоизки, уларнинг аксариятини 20 – 25 йил давомида ҳал этилмай келган муаммолар, жумладан, уй-жой (68%) ва коммунал (13%) соҳадаги муаммолар ташкил қиляпти.

 

Бу мурожаатларнинг 323 таси оғзаки мурожаат бўлиб, улардан 189 таси маҳаллаларда ўтказилган “сайёр қабул”лар давомида олинган. Қабуллар мобайнидаги мурожаатларнинг эса 41 фоизини моддий ёрдам, 27 фоизини уй-жой масаласи, 15 фоизини тиббий кўмак, 6,5 фоизини оилавий масалалар ташкил этмоқда.

 

716 та ёзма мурожаатнинг 74 фоизи уй-жой, 13 фоизи оила, 13 фоизи эса моддий ёрдам олиш масалаларига тўғри келяпти.

 

Ўтган 9 ой давомидаги қабулларда фуқаролар кўтарган муаммоларнинг ярмидан кўпи ижобий ҳал қилинди, 39 фоизига тушунтиришлар берилган бўлса, 11 фоизи тегишлилиги бўйича ташкилотларга юборилди.

 

Бугун 4 ноябрь куни Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар прокуратураси томонидан пойтахтимизнинг 11 туманида фуқаролар учун “сайёр қабул”лар ўтказилди. Уларда жами 171 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Мазмун жиҳатидан уй-жой, оилавий масалалар, саломатликни тиклаш масаласи, бандлик муаммосини ҳал қилишдан иборат бўлган ушбу мурожаатларнинг 72 таси жойида ҳал этилди. Қолган 99 та муаммога ечим топиш эса қабулда иштирок этган тегишли бошқарма, бош бошқарма ва ташкилотлар зиммасига юклатилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech