• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ 26 ЁШЛИ ЎРИНБОСАРИ НИМАЛАР ҚИЛМОҚЧИ?

Бугун Андижон вилоятида вилоят ҳокимининг ташаббуси билан "Келажак бугундан бошланади, биз ёшларимизга ишонамиз!" шиори остида ўтказилаётган лойиҳа доирасида 7 нафар лидер ёшлар кенг жамоатчилик хулосаси билан 10 кун муддатга ҳокимнинг ўринбосари лавозимига тайинландилар.

Улар бугундан вилоят ҳокимлиги ахборот таҳлил гуруҳи томонидан берилган ўн кунлик бошланғич иш режалар асосида фаолият бошладилар.

Андижон машинасозлик институти талабаси Нигора Абдумўминова вақтинчалик Вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари бўлди.

Нигора ўзига берилган 10 кун муддат давомида ажралиш ва эрта никоҳ ҳолатларини олдини олиш, аёллар бандлигини таъминлаш, опа-сингилларимизни тадбиркорликка йўналтириш, шунингдек, мотивацион тренингларни ташкил этиш билан банд бўлади.

"Ортимиздан келар бошқалар, кўпроқ бўлар сабри уларнинг..." деган донолар. Кузатамиз, йўналтирамиз, Нигорахоннинг иш натижаларини эса кенг жамоатчиликка маълум қиламиз.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўн кунлик (балки келажакдаги) ҳамкасбимиз Нигора Абдумўминовага фаолиятига омад тилайди ва кузатиб боради.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech