• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Аёл ва спорт

Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси биланмамлакатимизда спортнинг хотин-қизларга хос нафис ва нозик турларини ривожлантириш, спорт билан шуғулланишни аҳолининг кундалик ҳаёт тарзига айлантириш ва шу орқали аёллар саломатлигини асраш, аёлда ўз соғлигига бўлган масъулликни кучайтириш мақсадида юртимизда бир қатор спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан оммавий тарзда шуғулланишга жалб қилиш мақсадида:

“15-май Халқаро оила куни” муносабати билан “Соғлом аёл – жамият бойлиги” шиори остида ҳаваскор хотин-қизлар ўртасида велотур ўтказилди. 

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти босқичи Тошкент шаҳар, Яшнабод туманидаги Корзинка Авиатор савдо мажмуасидан “Мирзо Улуғбек” кўчасигача, “Мирзо Улуғбек” кўчасидан “Тараққиёт” кўчалари кесишган жойидан Корзинка Авиатор савдо мажмуасигача бўлган масофада
3 босқичда яъни 18 ёшдан – 30 ёшгача, 31 ёшдан – 44 ёшгача ва 45 ёшдан юқори аёллар ва қизлар ўртасида ўтказилди.

         Юртимизда аёллар ва қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, шу билан бирга хаётимиз кўрки ва миллатимиз келажаги бўлган хотин қизларни ҳар томонлама соғлом ва жисмонан бақувват бўлишларини таъминлаш мақсадида 11 октябрь-Халқаро қизлар куни арафасида велоспорт мусобақалари ўтказиб келинади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech