• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

3 ДЕКАБРДА 3 ТА ТАДБИР: ҒАМГИН БАЙРОҚЛАРНИ ЕРДАН КЎТАРИНГ!

Элмира Боситхонова 3 декабр тонгини 3 та хайрия тадбиридан бошлади.
Биринчи хайрия тадбири 450 нафардан ортиқ имконияти чекланган болалар тарбияланаётган пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги Имконияти чекланган болаларга мўлжалланган 1-сонли Мурувват уйида бўлиб ўтди.
Мурувват уйи тарбияланувчиси Ҳасан Асраев ўзи ёзган шеърий машқларини ўқиди.

 

 

Иккинчи тадбир ҳам Олмазор туманидаги “Мурувват” ногирон болалар учун 2-сонли интернатида ўтказилди. Ушбу интернатнинг тарбияланувчиларининг 180 га яқини қизлар, 250 га яқини ўғил болалардир. Интернат тарбияланувчилар 3 статусда, яъни юрадиган, эмаклайдиган, туролмайдиган ва ётоқ болалар статусларига бўлинади.
Шунингдек, ушбу интернатдаги болалар “Кўрмасам ҳам сизни кечирдим, она” номли шеъри билан тадбир иштирокчиларининг олқишига сазовор бўлдилар.

 

Учинчи тадбир эса Тошкент шаҳар спорт ўйинлари турлари бўйича ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт фестивали тарзида бўлиб ўтди.
Мазкур фестивалда Тошкент шаҳридаги махсус мактаб интернатлари ҳамда мурувват уйи тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоалар қатнашди. Ушбу гимнастрада болалар саломатлигини яхшилаш, ўзига ишонч, қатъият, мақсад сари дадил интилиш каби фазилатларни мустаҳкамлашга, мамлакатимизда ижтимоий-тиббий ҳолатидан қатъи назар, барча болаларнинг доимий эътибор ва ардоқда эканини кўрсатиб беришга хизмат қилди.

 

 

Барча тадбирларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг диплом ва совғалари топширилди.
Тадбир давомидаги нутқларида Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Э.Боситхонова қуйидаги фикрларни таъкидлади:
Бу ердаги болалар ғамгин байроқларга ўхшайди. 3 декабр кунини мен шу ғамгин байроқларни ердан кўтариб олиш ва уларга озроқ бўлсада шодлик улашиш куни деб биламан. Ва ҳайр-мурувват кўрсатмоқни ҳар бир ташкилоту ҳар бир инсоннинг вазифаси деб ўйлайман.
Биз ётоқда ётган ногирон болани соғайтиролмаслигимиз мумкин, лекин уни парваришлаш орқали Яратганнинг олдидаги вазифамизни бажаришимиз зарур!
Қўмита раиси ҳар иккала “Мурувват” уйига мунтазам ва узлуксиз ҳомийлик кўрсатиш юзасидан чораларни кўрди.

 

 

Ўзбекистон Хотин−қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech