• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

3 ДЕКАБРЬ – ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ

БМТнинг Халқаро Ногиронлар куни ҳар йили 3 декабрда нишонланиб, бутун дунё бўйлаб ногиронларни қўллаб-қувватлашга бағишланган тадбирлар ўтказилади.

Дунё аҳолисининг “энг катта озчилигини” ташкил этувчи ногирон кишилар, одатда, ногирон бўлмаган кишилардан фарқли ўлароқ, соғлиги сустроқ, таълим соҳасидаги ютуқлари камроқ, иқтисодий имкониятлари чекланган ва моддий шароити ҳам ёмонроқ бўлади.

Бунинг сабаби улар учун яратилган қулайликларнинг (масалан, ахборот технологиялари, суд тизими, транспорт воситаларининг) етишмовчилигидир.

 

Бундай етишмовчилик уларнинг ҳар кунлик ҳаётида кўплаб тўсиқларни туғдиради. Ушбу тўсиқлар турлича бўлиши мумкин – ногиронлар яшаётган жисмоний муҳитдан тортиб, мамлакатда жорий этилган қонунлар, тартиб-таомиллар, ёки жамиятнинг ногиронларга нисбатан муносабати, уларнинг камситилиши ва ҳоказо.

 

Халқаро Ногиронлар куни 1992 йилда қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг 47/3 рақамли қарорига биноан нишонлана бошлади.

Мазкур кунни нишонлашдан асосий мақсад жамиятни ногиронлар дуч келаётган муаммоларни янада яхшироқ тушунишга, ногиронларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қадр-қиммати, ҳуқуқларини ҳимоялаш, турмуш шароитларини яхшилашга чақиришдан иборат.

Шунингдек, мазкур сана ногиронлар жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида янада фаолроқ иштирок этиши бутун жамиятимизнинг юксалишига ижобий таъсир кўрсатишини англаб олишга ёрдам беради.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech