• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Мария хоним: “Аёлга қўл кўтарган – жиноятчидир!”

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова “Европа аёллари лоббиси” ташкилотининг Италия бўлинмаси Бош котиби Мария Людовика Боттарелли Транкуилли-Леале билан аёллар билан боғлиқ масалаларни ҳал этишнинг маҳаллий ва халқаро андозалари борасида мулоқот ўтказди.


Суҳбат давомида М.Транкуили Леале хоним Ўзбекистондаги ижтимоий реабилитация ва мослаштириш, шунингдек, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишларга ижобий баҳо берди.

 

 

 


У Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг “Реабилитация ва мослаштириш маркази” фаолияти билан танишар экан, қилиниши лозим бўлган ишлар ҳали кўплигини қайд этиш билан бирга, юртимиз аёлларининг ҳуқуқларини таъминлашни халқаро андозаларга мослашаётганини, уларни оғир руҳий ҳолатлардан олиб чиқиш тизими, шунингдек аёлларга бўлган ҳуқуқий муносабат янги босқичга кўтарилаётганини эътироф этди.

 

 

 

 

Мария хоним қуйидаги фикрларни ҳам айтиб ўтди:


“Италияликлар ҳам қадриятларини эъзозлайдиган халқ, айниқса оилавий қадриятларни. Бизда ҳам аёлга қўл кўтарган эркакни ҳурмат қилишмайди, нафақат эркак, у қайнона бўладими, қайнота ва ёки бошқа яқинларми, муҳими жазо муқаррар. Шу билан бирга, аёлга нисбатан зўравонликка жамият салбий ва муросасиз муносабатда ҳамда жамоатчилик бу зўравонликни очиқдан очиқ қоралайди.

 

 


Ўзбекистон қонунчилиги ва умуман бугунги ёш соҳа мутахассислари олдида зўравонликнинг турлари билан иш олиб боришда энг майда деталларига қадар ўйлаш, маиший, оилавий ва ёки бошқа зўравонлик турларига учраган шахсни ҳимоялашнинг тўлиқ механизмини яратиш вазифаси турибди.

 

 

 


Аёллар ҳимоясига ҳамда ривожланишига сарфланган сармоя бу аслида миллат учун сарфланган сармоядир. Шу боис, бу йўналишга қаратилган эътибор ва ажратилаётган маблағлар сўзсиз ўз натижасини беради.
Биз бу борада ҳамкорликка тайёрмиз”.

 

 

Ўзбекистон Хотин−қизлар қўмитаси матбуот хизмати

 
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech