• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

МЕНИНГ АКАМ ВАТАН ҲИМОЯЧИСИ

10 январь куни ТАТУ Урганч филиалида “Менинг акам-Ватан ҳимоячиси” мавзусида Сурхондарё вилояти билан видеоконференция (телемост) ташкил этилди.


Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 29 нафар Хоразмлик аскарларнинг ота-оналари, укаси ва сингиллари билан мулоқот бўлиб ўтди.


Тадбирда Хоразм вилояти ва Сурхондарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раислари аскар йигитларни ва уларнинг ота-оналарини табриклаб уларга китоб ва гуллар совға қилдилар.


Мулоқотда аскар йигитлар ўз яқинлари билан дилдан суҳбатлашдилар.


Тадбирда аскар йигитларга ва уларнинг ота-оналарига байрам табриги сифатида Хоразмча лазги ва Сурхондарёнинг шўх қўшиқларидан иборат концерт дастури намойиш этилди.


Тадбирларда “Ўзбекистон 24”, Хоразм телерадиокомпанияси ходимлари иштирок этиб, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech