• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан табриклайди !

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев асос солган тараққиётимизнинг янги босқичида жамиятда адолатни қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.


Қонун устуворлигини таъминлаш, адолатли ва шаффоф жамият барпо этишни амалга ошириши мақсадида сўнгги уч йилда прокуратура органлари фаолиятига оид 20 га яқин ҳужжатлар қабул қилинди.


Президентимиз томонидан 2016 йил 19 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни имзоланган эди. Унга кўра, 8 январь – Ўзбекистонда прокуратура органлари ходимлари куни сифатида нишонланиши белгиланди.


Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси барча прокуратура органлари ходимларига самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдиради ҳамда касб байрамлари билан самимий қутлайди!


Масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз, қадрли прокуратура ходимлари!

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech