• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Муҳим хабар: Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди


Республикамизда хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг турмуш даражасини ошириш ва давлат бошқарувида аёлларнинг ролини кучайтириш борасида кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда.


Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва
“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинган эди.


Бугун, ушбу қонунларнинг ижросини таъминлаш ҳамда зўравонликдан жабр чеккан хотин-қизларни ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарасини оширишга қаратилган яна бир муҳим ҳужжат -“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.


Қарорга кўра, «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда «Тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.


Ҳужжатнинг матни билан қуйидаги манбада(static.norma.uz) танишишингиз мумкин.


Ҳар бир фуқаронинг мамлакатимизда яратилаётган имкониятлардан унумли фойдалана олиши учун қабул қилинган ушбу ҳужжатлар амалда инсонларга хизмат қилаётгани муҳимдир.

 

 

 

Ўзбекистон Хотин─қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech