• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси жамоаси Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани пахта далаларида бўлди

Бугун юртимиз далаларида лўппи-лўппи бўлиб очилган оппоқ пахтанинг завқли терими авж палласида. Бу жараён ерини суйган, элини суйган, қадриятларига йўлдош, яхши ниятларга эш, ҳалол меҳнатга ҳамдам ҳар қандай одамни асло бефарқ қолдирмайди.

 

5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Баситханова бошчилигида қўмита жамоаси Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани пахта далаларида бўлиб, теримда фаол иштирок этди.

 

Эльмира Иркиновна ҳашарчи, теримчи аёллар билан дилдан суҳбатлашди, қишлоқ хўжалиги ривожи орқали халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда уларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади. Самимий ва қувноқ тарзда кечган мулоқотда аёллар ўзларининг дил изҳорларини билдиришди, келажак режалари ҳақида ўртоқлашдилар.

 

Фаол теримчи аёллар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech